Шавкат Мирзиёев Молдованинг янги сайланган президентини табриклади

Дата: 14:53, 17-11-2016.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Ш. Мирзиёев Молдова Республикасининг янги сайланган президенти Игорь Додонни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

   “Табрик мактубида давлат раҳбари Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик давлатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида бундан-буён ҳам ривожланиши ва мустаҳкамланишига ишонч билдирган”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Ш. Мирзиёев Игорь Додонга мустаҳкам соғлиқ, бардамлик, масъулиятли давлат мансабида улкан муваффақиятлар, Молдова халқига эса тинчлик ва тараққиёт тилади.

Олдин хабар берилгани каби, Молдова Республикаси Социалистлар партияси етакчиси И.Додон Молдова президент сайловларида салмоқли фарқ билан (50%, 834,07 овоз) ғалаба қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: