Шавкат Мирзиёев молия вазирининг янги ўринбосарини тайинлади

Дата: 10:15, 18-05-2017.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ молия вазирининг янги ўринбосари тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лавозимга Аҳадбек Ҳайдаров тайинланиб, эндиликда у ижтимоий соҳа, илм-фан, бошқарув органлари ва Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятини молиялаштириш масалаларини назорат қилади. 

“Аҳадбек Ҳайдаров ушбу вазифага тайинлангунга қадар “Микрокредитбанк” АТБ бошқарув раиси бўлиб ишлаган. Бунга қадар эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари бўлган”, - деб таъкидлашди Молия вазирлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: