Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлиги билан ҳарбийлар учун замонавий уй-жойлар қуришни муҳокама қилди

Дата: 13:04, 27-01-2017.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди, унда миллий армияни мустаҳкамлаш бўйича вазифаларни амалга ошириш ишлари кўриб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбари хавфсизлик соҳасига оид қонунчилик самарадорлигини юксалтириш, Қуролли Кучлар ташкилий тизимини янада такомиллаштириш, унинг шахсий таркибини тайёрлаш, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланганлик даражасини янада оширишга қаратилган аниқ вазифаларни белгилаб берди.

“Ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий уй-жойлар қуриш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Президент ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фуқароларда Ватан тақдири учун масъулият ҳиссини ошириш каби муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда ҳукумат аъзоларига, вазирлик ва идоралар раҳбарларига Қуролли Кучларимиз қудратини ошириш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш, миллий армиямиз ва халқимиз якдиллигини бунданда мустаҳкамлашга доир аниқ топшириқлар берилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: