Шавкат Мирзиёев ОИСБ фаолияти бошланиши билан боғлиқ имкониятларга эътибор қаратди
Тошкент. 3 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Осиё инфраструктура сармоялари банки (ОИСБ) фаолияти бошланиши билан боғлиқ имкониятларга эътибор қаратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Яқин келажакда бўладиган олий даражадаги учрашув Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг ҳар томонлама ривожига янада жадал суръат бағишлашига, ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорлигимизнинг барча масалалари бўйича мулоқотларимизни давом эттириш учун қулай имконият бўлади, деб ишонаман”, - дейилади Ўзбекистон раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга йўллаган мактубида.
Шундан кейин мактубда “Фурсатдан фойдаланиб, Сизни, муҳтарам Си Цзиньпин жаноблари, оила аъзоларингиз ва яқинларингизни чин қалбимдан Янги йил билан табриклаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга зафарлар, дўст Хитой халқига фаровонлик ва тараққиёт тилайман”, - дея таъкидланади.


