Шавкат Мирзиёев ҳокимият тизимида парламентнинг ролини кучайтиришни режалаштирмоқда
Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев президент қилиб сайланса Олий Мажлиснинг (парламент) давлат ҳокимияти тизимидаги ролини кучайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Либераль-демократик партия сайтида жойлаштирилган маълумотга асосланган ҳолда.
“Биз давлат ҳокимияти тизимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ролини кучайтириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид энг муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтиришни зарур деб ҳисоблаймиз”, - дейилади Мирзиёевнинг сайловолди дастурида.
Эслатиб ўтамизки, 2 сентябрда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 78 ёшида инсульт туфайли вафот этди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Сайлов 4 декабрда бўлиб ўтади. Ўтган жума Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча сиёсий партиялар ўз номзодларини президентлик сайловларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказдилар ва савловолди ташвиқотини бошлаб юбордилар.