Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирининг ўринбосарини орден билан мукофотлади

Дата: 15:44, 08-02-2017.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бу ҳақида Ўзбекистон президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Асқар Мамин “Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришдаги катта хизматлари, мамлакатлар ўртасида темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қўшган шахсий хиссаси, шунингдек минтақалараро аҳамиятга эга йирик лойиҳаларни амалга ошириш ва Марказий Осиё минтақасидаги халқаро транспорт коридорларини яратишда фаол иштирок этганлиги учун мукофотланди”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: