Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан музокаралар ўтказди

Дата: 09:13, 13-09-2016.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Учрашув Самарқанддаги “Форумлар мажмуаси”да бўлиб ўтди.

“Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевга халқимизнинг буюк фарзанди, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюргани учун миннатдорлик билдирди. Ушбу ташриф меҳр-оқибат ва аҳиллик айёми – Қурбон ҳайити кунларида амалга оширилгани Ислом Каримов билан Нурсултон Назарбоевнинг муносабатлари, дўстлиги юксак даражада бўлганини намоён этди. Бу дўстлик халқларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорликка асос бўлганини, бундай яқин муносабатлар изчил давом эттирилажагини алоҳида таъкидлади”, – деб таъкидланади ҳукумат хабарида. 

 Қозоғистон президенти Ислом Каримов халқаро анжуманларда ҳар доим ҳал қилувчи ўрин тутганини, энг мураккаб пайтларда ҳам тинчлик ва барқарорликни таъминлагани, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳамкорлиги ривожига улкан ҳисса қўшганини ёдга олди. Мамлакатларимиз ўртасидаги бу алоқаларни изчил давом эттириш муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: