Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга ҳамдардлик билдирди
Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга Жамбил вилоятида қор кўчкиси натижасида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон раҳбарининг мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўралади.
Эслатиб ўтамизки, 17 февралда Жамбил вилоятида қор кўчиси юз берди. Ҳарбий тайёргарлик бўйича режали машғулот ўтказаётган 91678 ҳарбий қисм харбийлари қор остида қолиб кетдилар. Натижада 7 ҳарбий хизматчи қурбон бўлди, 8 киши қутқариб қолинди.