Шавкат Мирзиёев парламентда янги лавозим ташкил қилишни таклиф қилди

Дата: 12:19, 12-12-2016.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев парламентда янги лавозим ташкил қилишни таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳукумат ва парламентнинг қонунлар ишлаб чиқиш ва назорат-таҳлил соҳаларида самарали ҳамкорлик қилишини ташкил этиш мақсадларида Вазирлар маҳкамасининг Олий Мажлисдаги доимий ишловчи вакили лавозимини таъсис қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди”, - деди у Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузасида.

Унинг сўзларига кўра, бу жамоат муносабатларига тўғридан тўғри таъсир қилувчи қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга янада синчковлик билан ёндашишга, шунингдек, янги муассасавий хужжатларинг пайдо бўлишини кескин қисқартишга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: