Шавкат Мирзиёев пойтахт мактабларидан бирида 11-йиллик таълимни қайта тиклашни таклиф қилди

Дата: 18:25, 16-06-2017.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахт мактабларидан бирида 11-йиллик таълимни қайта тиклашни таклиф қилди, деб хабар қилинади жума куни давлат раҳбарининг расмий сайтида.

Хабар қилинишича, мактаб билан коллежлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, хусусан, ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб курси ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

“Юқори синфларда болалар шахс бўлиб, жамоа бўлиб шаклланади. Айни ўша пайтда уларни ўзлари ўрганган муҳитдан ажратиб қўймаслик керак. Бу ёшларнинг руҳиятига, давоматига, охир-оқибатда таълим-тарбиясига салбий таъсир қилиши мумкин. Шу боис таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, ўқув дастурларини такомиллаштириш зарур”, - деб таъкидлади давлат раҳари.

Учтепа туманидаги 78-мактаб 1967 йилда қурилган. Мактабни қайта таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда.

Хабар қилингани каби, Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида пойтахтнинг Учтепа туманига ташриф буюрди ва бу ерда қурилиши режалаштирилаётган истироҳат боғи лойиҳаси билан танишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: