Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Сирғали туманидаги метро қурилишининг бориши билан танишди
Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – 10 июлда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Сирғали туманидаги метро қурилишининг бориши билан танишди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
“Давлатимиз раҳбари янги қурилаётган ер усти метроси ёнидан ўтадиган кўча атрофида икки ва уч қатор дарахт ва гуллар экилиши лозимлигини таъкидлади”, - дейилади хабарда.
Янги қурилаётган метро бекатларининг дизайни, деворларига ишлатиладиган қурилиш материаллари, тасвирлардан намуналар намойиш этилди.
Шундан кейин таъкидланишича, президент бекатлар шинам ва ёруғ бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади. Ёш дизайнерлар ўртасида танлов ўтказиш кераклигини таъкидлаганлиги айтиб ўтилган.
Эслатиб ўтамизки, Сергели туманидаги метро ер усти бўйлаб, эстакадалар орқали ташкил этилади. Чилонзор йўналишининг Олмазор бекатидан бошланадиган Сергели йўналишида олтита бекат бунёд этилади. 2017-2020 йилларга мўлжалланган мазкур қурилишга $170,1 млн сарфланади. Узунлиги 7,1 километрни ташкил этувчи мазкур иншоот тўлиқ ишга туширилгач, йилига 14 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиши мўлжалланмоқда. Ўзига хос муҳандислик ечимлари асосида бунёд этилаётган транспорт йўли Чоштепа маҳалласидан ўтиб, Сергели туманининг Йўлдош мавзесидаги Мағриб кўчасигача боради.
1977 йилда Тошкентда барпо этилган илк метро линиясининг узунлиги 12,2 километр бўлиб, тўққизта бекатдан иборат эди. Ўзбекистон ва Юнусобод йўналишлари билан Тошкент метрополитени ривожланди ва узунлиги 39 километрга, бекатлари сони 29 тага етди.