Шавкат Мирзиёев Ражаб Эрдўғанга Кайсери вилоятидаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Дата: 20:57, 19-12-2016.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга Кайсери вилоятидаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради ТИВ.

“Ш.Мирзиёев мактубида Р.Эрдўған ва Туркия халқига Кайсери вилоятида содир этилган ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракати муносабати билан чуқур таъзия билдирди”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон Президенти “нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор қилган”.

Олдин хабар берилгани каби, 17 декабрда Эржиес Университети мавзесидаги бекатда портлаш содир этилган эди. Портловчи модда солинган автомобиль ичида ҳарбийлар бўлган автобус ёнида бўлган. Натижада 13 киши ҳалок бўлиб, 50 ортиқ киши жароҳатланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: