Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдўғонга Қирғизистонда турк авиакомпанияси самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Дата: 11:51, 17-01-2017.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбари Режеп Эрдўғонга Қирғизистонда турк авиакомпанияси самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилади мамлакат ТИВ матбуот хизмати.

“Давлатимиз раҳбари ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради”, - дейилади хабарда.

Олдин хабар берилгани каби, Ш.Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевга ҳам юқоридаги ҳодиса муносабати билан ҳамдардлик билдирган эди.

Эслатиб ўтамизки, 16 январ аост 07.30да “Манас” аэропортининг қўниш йўлагида Boeing-747 самолёти ҳалокатга учради. Натижада 15 йтрофида уй вайрон бўлди, 37 киши ҳаётдан кўз юмди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: