Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдоғонга Истамбулдаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Дата: 12:29, 12-12-2016.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикасининг президенти Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдоғонга Истамбулдаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради душанба куни мамлакат ТИВ матбуот хизмати.

“Ш.Мирзиёев Истамбул шаҳрида юз берган ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракати муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғонга ва бутун Туркия халқига чуқур таъзия билдирди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон раҳбари мактубида “ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларини изҳор қилди”.

Олдин хабар берилгани каби, шанба куни соат 22.30да (тошкент вақти билан 00.30) Истамбулда Vodafone Arena стадиони шимолий-ғарбий девори ёнидаги йўлда ва арена ёнидаги паркда портлаш содир бўлди. Полициячилар бўлган автобус ёнида портловчи модда солинган машина портлатиб юборилган. Паркда ҳудкуш террорчи ўзини портлатиб юборди.

Воқеалар натижасидаги қурбонлар сони 29 кишига етди, улардан 27 полиция ходимларидир. 166 киши жабрланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: