Шавкат Мирзиёев Россия Ташқи разведка хизмати директори билан музокаралар ўтказди

Дата: 13:56, 01-03-2017.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев республикага амалий ташриф билан келган Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкинни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, мамлакатларимизнинг замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги юксак даражада эканини алоҳида таъкидлади. 

“Суҳбат чоғида экстремизм, терроризм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида. 

Сергей Наришкин қабул учун Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди ва президент Владимир Путиннинг эзгу тилакларини етказди. 

Россия Ташқи разведка хизмати директори давлатларимиз хавфсизлигини таъминлаш борасидаги долзарб вазифаларни бажаришдаги ўзаро ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: