Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятининг иқтисодиётида саноат улушини деярли 24% деб баҳолади

Дата: 09:24, 10-11-2016.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либераль-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятининг иқтисодиётида саноат улушини 23,8% деб баҳолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2010 йилдан буён ялпи ҳудудий маҳсулот 1,7 баробар ўсган ва бу суръат изчил давом этмоқда. Вилоят иқтисодиёти таркибида саноатнинг улуши 2011 йилда 18%ни ташкил этган бўлса, 2016 йил якуни билан 23,8%га етиши кутилмоқда”, - деди Мирзиёев.

Унинг сўзларига кўра, кейинги беш йилда вилоятда 100дан ортиқ янги қўшма ва хорижий корхоналар ташкил этилган ва уларнинг сони 259тага етган.

“Кейинги 5 йилда вилоятда 100дан ортиқ янги қўшма ва хорижий корхоналар ташкил этилиб, уларнинг сони 259тага етган. Мазкур корхоналар томонидан йилига 2,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда”, - деб таъкидлади Мирзиёев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: