Шавкат Мирзиёев Самарқандда халқаро тадқиқотлар маркази ташкил этишни таклиф қилди

Дата: 11:52, 19-10-2016.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Самарқандда халқаро тадқиқотлар маркази ташкил этишни таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ташаббуснинг моҳияти нафақат ислом маданияти, балки умумбашарий цивилизацияга беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг кўп қиррали диний-маънавий меросини ўрганишга ихтисослашган халқаро илмий тадқиқотлар марказини ташкил этишдан иборат. Бундай марказни Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи қошида яратилиши мантиқий иш бўлур эди”, - деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ИҲТ ТИВК) 43-сессиясида сўзлаган нутқида.

Унинг фикрига кўра, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳомийлигида ташкил этилиши таклиф этилаётган тадқиқот марказини “Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро тадқиқотлар маркази” деб номлаш мумкин бўлади.

“Ушбу ташаббусни Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби Ияд Маданий Жаноби олийлари қўллаб-қувватлашига ва бу лойиҳани амалга оширишда керакли кўмакни беришига умид билдираман”, - деб таъкидлади Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи.

Янгилик билан ўртоқлашиш: