Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонга ташриф буюради
Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 2017 йил 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Давлатимиз раҳбарининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизматида.