Шавкат Мирзиёев Сергели туманидаги янги умумтаълим мактабига ташриф буюрди

Дата: 17:36, 17-11-2017.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманидаги янги умумтаълим мактабига ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарига асосланган ҳолда.

“Замонавий талаблар асосида бунёд этилган 630 ўринли 55-сонли мактабда ўқувчилар ва ўқитувчилар учун барча шароит яратилган”, - дейилади хабарда

 Таъкидланишича, аҳоли кенг қатламининг хоҳиш-истаклари инобатга олинган ҳолда янги ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларида 10-синфлар ташкил этилиб, ўқувчиларнинг интилишига қараб улар мактаб, коллеж, лицейларда таълимни давом эттириши учун кенг шароитлар яратилди. “Маълумки, пойтахтимизнинг айрим ҳудудларида мактаб ўқувчиларнинг уйларидан узоқда жойлашган. Бу мактабга ўз вақтида бориб келиш, сифатли таълим олишга салбий таъсир кўрсатади. Мазкур массивда барпо этилган мактабда бу ҳолат билан боғлиқ барча жиҳатлар эътиборга олинган”, - дейилади хабарда. 

“Президентимиз мактаб билан танишар экан, таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ишларни янада кучайтиришда бу каби лойиҳалар муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади. Президентимиз шу ерда Сергели тумани фаоллари, нуронийлар, ёшлар, жамоатчилик вакиллари, янги уй соҳиблари билан учрашди. Учрашувда жамиятимиздаги тинчлик-осойишталик, аҳолига яратилаётган шароитлар, янги иш ўринлари яратиш тўғрисида сўз юритилди”, - дея хулоса қилинади хабарда. 

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: