Шавкат Мирзиёев Сержо Маттареллега қутқарув хизмати вертолёти ҳалокати муносабати билан таъзия билдирди

Дата: 10:06, 27-01-2017.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттареллага қутқарув хизмати вертолёти ҳалокати муносабати билан таъзия билдирди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Президент Ш. Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттареллега Италиянинг марказий қисмида қутқарув хизмати вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди”, - дейилади ташқи сиёсий муассаса хабарида.

Мактубда давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.

Эслатиб ўтамизки, сешанба куни британиянинг Би-би-си телерадиокомпанияси Гран-Сассо-д'Италиа тоғларида итальян қутқарув хизмати вертолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар қилган эди. Вертолётда 6 киши, шу жумладан, қутқарувчилар Л'Акуила шаҳри касалхонасига олиб боришни истаган жароҳатланган чанғичи бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: