Шавкат Мирзиёев "Шахсий маълумотлар тўғрисида"ги қонунни имзолади

Дата: 17:55, 03-07-2019.

Тошкент. 3 июль. ЎзТАГ - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Шахсий маълумотлар тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Қонунга мувофиқ, шахсий маълумотлар электрон, қоғоз ва (ёки) бошқа моддий воситаларда қайд этилган, муайян шахсга тегишли ёки уни идентификация қилиш имкониятини берувчи маълумотдир.

Таъкидланганидек, қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 16 апрелда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 21 июнда тасдиқланган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат персоналлаштириш маркази шахсий маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида белгиланди.

Шахсий маълумотларни давлат бошқаруви органларига тақдим этиш бепул амалга оширилади. Шу билан бирга, шахсий маълумотлар базалари шахсий маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши керак.

Давлат ўз навбатида шахсий маълумотларни ҳимоя қилишни кафолатлайди. Шахсий маълумотларни жисмоний шахснинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмаган ҳолда ошкор қилиш ва тарқатишга йўл қўйилмайди.

Қонун 2019 йил 1 октябрдан кучга киради.

 

Сурат манбаи: retail-loyalty.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: