Шавкат Мирзиёев қўшни мамлакатлар билан дўстликни кенгайтириш тарафдори
Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев қўшни мамлакатлар билан дўстликни кенгайтиришни ёқлаб чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу баёнотни у 22 ноябр куни Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда қилди.
“Биринчи Президентимиз Ислом Каримов белгилаб берган принципларга амал қилган ҳолда тинчликпарвар сиёсат юритиш, ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, барча давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш устувор йўналиш бўлиб қолиши қайд этилган”, - дейилади Мирзиёевнинг нутқидан партия сайтида жойлаштирилган иқтибосда.