Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

Дата: 13:00, 17-05-2017.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ишчи ташрифи билан келди, деб хабар қилади ЎзТАГ.

“Президент Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 17 май куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди”, - дейилади ҳукумат порталида жойлаштирилган маълумотда.

Хабар берилишича, Ш.Мирзиёев Сирдарёга ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган режалар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечиради.

Эслатиб ўтамизки, “Жиззах” эркин иқтисодий ҳудудининг Сирдарё филиали, “Бек” ишлаб чиқариш бирлашмаси, “Гулистон медтехника” ҚК вилоят иқтисодиётида муҳим ўрин тутади.

2017 йилнинг биринчи чорагида ҳудудий ялпи ички маҳсулот ҳажми 5,8% ўсди. Унда саноат, кичик бизнес, хизматлар ва бошқа соҳалар улуши ошди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: