Шавкат Мирзиёев тўртта янги иқтисодий ҳудудларни ташкил қилиш ҳақидаги қарорни имзолади
Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ургут”, “Қўқон”, “Ғиждувон” ва “Хазорасп” янги эркин иқтисодий ҳудудларини ташкил қилиш ҳақидаги қарони имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ургут” эркин иқтисодий ҳудуди Самарқанд вилоятида, "Қўқон"эркин иқтисодий ҳудуди Фарғона вилоятида, "Ғиждувон" эркин иқтисодий ҳудуди Бухоро вилоятида, “Хазорасп” эркин иқтисодий ҳудуди Хоразм вилоятида яратилади.
“Янги эркин иқтисодий ҳудудларнинг фаолият қилиш муддати 30 йилни ташкил қилади. Шу муддат ичида бу ҳудудларда махсус солиқ, божхона, валюта режимлари амал қилади”, - деб таъкидланади хужжат матнида.
“Ҳудудлардаги субъектлар божхона тўловлари, қатор мажбурий ажратмалар ва солиқлардан озод этилади. Масалан, $300 мингдан $3 млнгача пул сармоя қилинганда имтиёз муддати уч йилни, $3 млндан $5 млнгача беш йилни, $5 млндан $10 млнгача етти йилни ташкил қилади.
$10 млндан зиёд сармоя киритилганда субъект 10 йилга солиқ ва йиғимлардан озод этилади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда "Навоий", "Ангрен" ва "Жиззах" эркин иқтисодий ҳудудлари фаолият юритмоқда.