Шавкат Мирзиёев таълим сифатини оширишга урғу берди

Дата: 18:29, 24-11-2016.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев таълим сифатини оширишга урғу берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида номзоднинг партия сайтида жойлаштирилган савловолди дастурида гапирилган.

“Шу билан биргаликда дунёдаги глобаллашув жараёнлари олий таълим тизими олдига юқори талабларни қўймоқда. Айниқса, олий таълим тизими халқаро андоза ва стандартларга мос бўлиши учун уларнинг илмий ва педагогик фаолияти даражасини оширишни тақозо этмоқда. Негаки, давлатимизнинг иқтисодий қудратини ошириш учун биринчи навбатда унинг илмий салоҳияти ва инновацион ривожланиши муҳим аҳамият касб этади”, - деб таъкидланади дастурда.

Шундан кейин таъкидланишича, “Шунинг учун ўтган йили олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчиларини мунтазам қайта тайёрлаш бўйича мутлақо янги, такомиллаштирилган тизим жорий қилинди. 15 та таянч олий ўқув юртида Жанубий Корея, Италия, Австрия, Япония, АҚШ, Испания, Франция каби давлатлардан 15 хорижий мутахассис ушбу марказлар директор ўринбосари сифатида жалб этилган ҳолда олий таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш курслари ташкил этилди. Ҳозирги пайтда мазкур курсларда олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари малака ошириб келмоқда”, - дейилади дастурда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: