Шавкат Мирзиёев Тереза Мэйга Манчестердаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Дата: 15:48, 23-05-2017.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй номига Манчестер шаҳридаги террорчилик ҳаракати муносабати билан ҳамдардлик билдириб мактуб йўллади. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Ш.Мирзиёев ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдарлик ва далда сўзларини етказишни сўради, барча жароҳат олганларга эса тез орада соғайишни тилади”, - дейилади ташқи сиёсий муассасанинг сешанба куни тарқатилган хабарида.

Олдин хабар қилингани каби, душанба куни маҳаллий вақт билан соат 22.35да полицияга шаҳар марказидаги Manchester Arena концерт залида портлаш бўлгани ҳақида хабарлар келиб туша бошлаган. Бу ерда америкалик хонанда Ариана Гранденинг концерти бўлган. Натижада камида 22 киши қурбон бўлди, 59 киши яраланди. Полиция ҳодисани теракт сифатида баҳоламоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: