Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Зангиота туманига ташриф буюрди

Дата: 16:43, 05-01-2018.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманига ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат раҳбарининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Давлатимиз раҳбари Зангиота туманидаги “Highway Logistics” марказида ташкил қилинган божхона бўлими, мавжуд техникалар, транспорт қатнови ва маҳсулотларни ортиш ҳамда етказиш тизими билан танишиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлашда замонавий технологияларни қўллаш бўйича зарур кўрсатмалар берди”, - дейилади хабарда.

“Бу каби логистика марказларини ҳар бир вилоятда ташкил қилиш керак”, - деди Шавкат Мирзиёев. 

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, шу ерда Тошкент вилоятининг экспорт салоҳиятини ошириш, 2018-2019 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш, чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш, чорвачилик, иссиқхона хўжалигини ташкил этиш дастурлари тақдимоти бўлиб ўтди. 

“Президент лойиҳаларни янада такомиллаштириш бўйича мутассаддиларга тегишли топшириқлар берди”, - дейилади хабарда. 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда.

Сурат манбаи: http://ru.sputniknews-uz.com/politics/20170705/5761497/Biografiya-prezidenta-Mirzieev.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: