Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон телефонда мулоқот қилдилар

Дата: 10:32, 06-12-2016.

Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – 5 декабрда Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикасининг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси президенти сайловларидаги ғалабаси билан чин дилдан қутлади”, - дейилади хабарда.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича фикр алмашдилар. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги долзарб вазифаларнинг амалий рўёбга чиқаришдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлигини таъкидладилар. 

“Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ қарорларга келиш мақсадида давлат ва жамоат тузилмалари, хўжалик субъектларининг икки томонлама мулоқотларини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар”, деб таъкидланади хабарда. 

Суҳбат конструктив ва дўстона руҳда кечди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: