Шавкат Мирзиёев ва Георгий Квирикашвили мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этдилар

Дата: 14:13, 21-09-2017.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия бош вазири Георгий Квирикашвили мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беришича, бу ҳақида ўзбек давлати етакчисининг 20 сентябр куни Нью-Йорк шаҳрида (АҚШ) Грузия бош вазири билан ўтказган учрашувида сўз кетди.

Учрашувда товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш, савдо-саноат палаталари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, савдо уйлари ташкил этиш ва қўшма кўргазмалар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. 

Ўзбекистон Грузияга автомобиллар, тўқимачилик ва электр техникаси маҳсулотлари экспорт қилиш, Грузия йўллари орқали жаҳон бозорига чиқишдан манфаатдор. Грузия мамлакатимиздан мева-сабзавотлар харид қилиши, виночилик соҳасида қўшма корхоналар ташкил этиши мумкин.

Учрашувда томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: