Шавкат Мирзиёев ва Синдзо Абэ Ўзбекистон Давлат академик катта театрини очдилар

Дата: 16:46, 26-10-2015.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Кеча, 25 октябрда Тошкентда Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев ва Япония бош вазири Синдзо Абэлар қатнашди

Маданият вазирлирлигидан маълум қилишларича, ДАКТ тантанали очилиши муносабати билан катта байрам концерти ўтказилиб, унда Алишер Навоий ғазалларига қўшиқлар, ўзбек композиторлари ва жаҳон классиклари опера ва балетларидан саҳналар кўрсатилди.

ДАКТ капитал реконструкциядан сўнг очилди. Театр биноси 1947 йилда барпо этилган. Ҳозирда унда инженер-коммуникация тизимлари, шу жумладан, иситиш ва ҳаво алмаштириш тизимлари тўлиқ янгиланди. Реконструкцияда театрнинг бошланғич кўринишини сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамизки, кейинги йилларда Ўзбек Миллий академик театрни биноси тубдан реконструкция қилинди, шунингдек, Бухоро вилояти мусиқали драма театри биноси таъмирланди. Шунингдек, Фарғонада муҳташам театр-концерт саройи бунёд этилди, Наманган ва Хоразм вилоятлари театри ва мусиқали драма ва комедия театрлари ҳам капитал таъмирланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: