Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин “Нукус хазинаси” кўргазмасини бориб кўрдилар
Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин А.Пушкин номидаги тасвирий санъат музейида очилган “Нукус хазинаси” кўргазмасини бориб кўрдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Кремл сайтига асосланган ҳолда.
“Экспозицияда совет тасвирий санъатига доир авангард ва поставангард даврига мансуб 250 ортиқ тасвирий санъат ва график ишлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг энг йирик музейларидан бўлган И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейининг археология ва амалий санъат асарлари коллекцияси буюмлари тақдим этилган”, - дейилади хабарда.
Кўргазма 10 майгача давом этади.


