Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Пекиндаги форум доирасида мулоқот қилдилар

Дата: 10:16, 15-05-2017.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевлар 14 майда Пекинда бўлиб ўтаётган “Бир макон, бир йўл” форуми доирасида учрашдилар, деб хабар беришди REGNUM ААга Ўзбекистон Президенти маъмуриятида.

“Путин ва Мирзиёев иккитомонлама муносабатларнинг жорий ҳолати ҳақида қисқа мулоқотда бўлдилар”, - деб таъкидлади агентлик суҳбатдоши.

Эслатиб ўтамизки, Ш.Мирзиёев ХХРда давлат сафари билан бўлиб турибди. Шунингдек, у “Бир макон, бир йўл” форум ишида қайтнашмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: