Шавкат Мирзиёев Венгрия, Покистон президентларига ва Ҳиндистон бош вазирига ҳамдардик билдирди

Дата: 17:30, 24-01-2017.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия, Покистон президентларига ва Ҳиндистон бош вазирига ҳамдардик билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат ТИВ асосланган ҳолда.

“Ш.Мирзиёев Венгрия Президенти Янош Адерга Италия шимолидаги Верона провинциясида Венгрия фуқароларини олиб кетаётган автобуснинг йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлганлиги муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди”, - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳат олганларга самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга ва биродар Покистон халқига Парачинар шаҳрида содир этилган террочилик ҳаракати оқибатида кўплаб тинч аҳоли вакилларининг нобуд бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилган мактуб йўллади.

Мактубда давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларнинг қисқа муддатларда соғайишларини тилади.

Бундан ташқари, ўзбек етакчиси Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модига ва дўст ҳинд халқига Андхра-Прадеш ва Орисса штатлари чегарасида юз берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.

“Ш.Мирзиёевнинг мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўралади”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: