Шавкат Мирзиёев Вьетнам президентига кенг кўламли тошқин муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Дата: 10:41, 09-08-2017.

Тошкент. 9 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ветнам Президенти Чан Дай Куанга ушбу мамлакат шимолида юз берган ҳамда кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронагарчиликларга олиб келган кенг кўламли сув тошқини муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилди.

“Самимий таъзиямни қабул қилишингизни ҳамда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларимни етказишингизни сўрайман, жабр кўрганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман”, - дейилади давлатимиз раҳбари мактубида.

РБК Украина маълумотларига кўра, Вьетнам шимолида сув тошқини бўлиб ўтди. Йенбай вилояти кўпроқ зарарланди. Тошқинлар Шонла ва Лайтяу провинцияларини ҳам қамраб олди.

Табиий офат натижасида 23 киши ҳалок бўлган, 16 киши бедарак кетган. 5 минг ҳарбий, полициячи ва кўнгиллилар уларни қидиришмоқда. Яна 21 киши жабрланган.

Маҳаллий хизматлар маълумотига кўра, 228 уй бузилиб кетган, йўллар, экин майдонлари ва суғориш тизимлари зарар кўрган. Тошқин келтирган зарар $30 млнга баҳоланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: