Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқда ядросиз ҳудуд яратиш таклифини киритди

Дата: 11:54, 19-10-2016.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқда ядросиз ҳудуд яратиш таклифини киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Оммавий қирғин қуролини тарқатмаслик муаммоси бугунги кунда энг кескин масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон 1993 йилдаёқ Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудудни ташкил этиш ташаббусини илгари сурган. Мазкур ташаббус Ўзбекистон ва қўшни давлатлар томонидан 2006 йилда имзоланган Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги шартнома, шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бешта аъзоси 2014 йилда имзолаган Кафолатлар тўғрисидаги протоколда ўзининг амалий ифодасини топган”, - деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ИҲТ ТИВК) 43-сессиясида сўзлаган нутқида.

Унинг сўзларига кўра,Ўзбекистон ядро қуролидан холи ҳудудлар кўламини изчил кенгайтириш тарафдори ва Яқин Шарқда ҳам ядро қуролидан холи ҳудудни ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлайди.

“Биз Ўзбекистонда ташкилотга аъзо мамлакатлар ва, умуман, мусулмон олами ўз мамлакатларини янада хавфсиз ва фаровон давлатларга айлантира олишига ишонамиз”, - деб таъкидлади Мирзиёев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: