Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон ҳаво йўллари” жамоасини фахрий ёрлиқ билан мукофотлади

Дата: 21:42, 30-01-2017.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси жамоасини миллий авиакомпания ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан мукофотлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясини 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлансин”, - дейилади Ш.Мирзиёев имзолаган қарорда.

Хужжатга мувофиқ, МАК “мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, соҳани модернизация қилишда эришилган ютуқлар, илғор технологияларни жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва сифатли ҳаво транспорти хизматини кўрсатиш борасида дунёда муносиб ўрин эгаллаганлиги” учун мукофотга лойиқ кўрилган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 25 йиллигини 28 январда нишонлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: