Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон автосаноатини ислоҳ қилишни таклиф қилди

Дата: 16:48, 16-01-2017.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳукуматнинг сўнгги бўлиб ўтган мажлисида ўзбек автосаноатини тубдан ислоҳ қилишни таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбари сўзларига кўра, кейинги уч йилда автомобиль саноатида ишлаб чиқариш ҳажмлари учдан бирга қисқарган.

“Бу нафақат саноат маҳсулоти ўсиш суръатига, балки мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ўсишига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бу соҳада импорт ҳажми экспортдан бир неча баробар юқори бўлиб, маҳаллийлаштириш даражаси эса импортга нисбатан 20 фоиздан ҳам паст бўлиб қолмоқда....Автомобилсозлик саноатини ривожлантириш, унинг маҳсулотлари рақобатдошлигини, энг аввало, яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар бозорларида ошириш бўйича принципиал жиҳатдан янги тизим зарур”, - деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Айни пайтда, Ўзбекистон Президентининг фикрига кўра, “отвертка билан машина йиғиш”ни эмас”, балки асосий ва ёрдамчи тармоқларни барқарор ривожлантириш, ортиқча харажатлар ва таннархни камайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва импортни қисқартириш зарур.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: