Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига қасамёд келтириб, мамлакат президенти лавозимини бажаришга киришди

Дата: 16:12, 14-12-2016.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг сайланган президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига қасамёд келтириб, мамлакат президенти лавозимини бажаришга киришди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”, - деб қасамёд қилди Ш.Мирзиёев.

Марказий сайлов комиссияси раиси Ш.Мирзиёевга Ўзбекистон Республикаси президенти шаҳодатномаси ва МСК гувоҳномасини топширди.

Олдин хабар берилгани каби, бугун Тошкентда Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси президентининг ўз лавозимига киришиш маросими бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамизки, 4 декабрда Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Унда Ш.Мирзиёев 88,61% овоз билан ғалаба қозонди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: