Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон пойтахтидаги мақбара ва масжидлардан бирига ташриф буюрди

Дата: 16:21, 26-05-2017.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги «Сузук ота» мақбараси ва жомеъ масжидига ташриф буюрди, деб хабар беради ЎзА.

“Ушбу масжид ва мақбара маънавиятимизни янада юксалтиришга, юртимизда эзгулик нурини зиёда этишга хизмат қилиши керак”, - деди давлат раҳбари.

У бу ерда ҳунармандлар маркази ва кутубхонаси ташкил этиш лозимлигини таъкидлади, мутасаддиларга мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берди.

Эслатиб ўтамизки, Сузук отанинг асл исми Мустафоқул бўлиб, 1140 йилда таваллуд топган. У Аҳмад Яссавийнинг қизи Гавҳари Ҳуштожнинг кенжа ўғли бўлган. Сузук ота юзлаб шогирдларга илм бериб, ҳунарга, ҳалол меҳнатга ўргатган. Амир Темур 1363-1364 йилларда Яссавийнинг набираси Сузук ота қабри устида мақбара ва масжид бунёд эттирган.

Мустақиллик йиллари бу муқаддас қадамжо қайта тикланиб, ободонлаштирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: