Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устуворликларини қайд этиб ўтди
Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, амалдаги бош вазир Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устуворликларини қайд этиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) унинг Либераль-демократик партия сайтида жойлаштирилган сайловолди дастурига асосланган ҳолда.
Президентликка номзоднинг ёзишича, Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмайди ва ўз ҳудудида бошқа давлатларнинг ҳарбий базалари ва объектларининг жойлаштирилишига, шунингдек, Ўзбекистон ҳарбийларининг мамлакатдан ташқарида бўлишига йўл қўймайди.
Эслатиб ўтамизки, 2 сентябрда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 78 ёшида инсульт туфайли вафот этди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Сайлов 4 декабрда бўлиб ўтади. Ўтган жума Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча сиёсий партиялар ўз номзодларини президентлик сайловларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказдилар ва савловолди ташвиқотини бошлаб юбордилар.