Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни 2021 йилгача ривожлантириш стратегиясини тасдиқлади

Дата: 10:15, 08-02-2017.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Янги хужжат олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.

Стратегияни амалга ошириш учун бўйича Ўзбекистон Президенти бошчилигида Миллий комиссия ташкил этилди.

“Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича Давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилади, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, стратегия давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқи тизимини модернизация қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий ва ташқи сиёсат соҳаларида ислоҳотларни кўзда тутади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: