Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг рақобатбадошлигини ошириш масаласига эътибор қаратди

Дата: 15:58, 11-11-2016.

Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг рақобатбадошлигини ошириш масаласига эътибор қаратди , деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дастурда кенг кўламли иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни изчил давом эттириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобидан иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, ривожланган демократик давлатлар қаторидан муносиб ўрин олиш, аҳоли фаровонлиги ва ҳаёт даражасини янада оширишга доир стратегик мақсадлар ўз ифодасини топган”, - дейилади партия матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, давлатнинг иқтисодиётдаги улушини қайта кўриб чиқиш, ишбилармонлик ва тадбиркорлик учун янада кенг йўл очиб бериш, инвестициявий муҳитни янада яхшилаш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш, фермерлик ҳаракатини янги босқичга кўтариш, маҳаллийлаштириш дастурларини изчил давом эттириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини ошириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ш.Мирзиёев 10 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: