Шавкат Мирзиёев "Ўзбекнефтгаз"ни бир неча функциядан маҳрум қилди

Дата: 17:31, 19-11-2019.

Тошкент. 19 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекнефтгаз" АЖни бир нечта функциядан маҳрум этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига янги углеводород конларини очиш учун нефт-газ истиқболи тузилмаларини аниқлаш ва тайёрлаш билан илмий-тадқиқот, минтақавий геология-қидирув, геофизик ва бурғулаш ишларини олиб бориш вазифаларини топширсин; республиканинг углеводород хомашёси захираларини жадал ривожлантириш ва қайта тиклаш, углеводород хомашёси янги конларини очишга қаратилган геологи-қидирув ишларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш бўйича ишларни ташкил этилсин", - дейилади президентнинг "Нефт ва газда геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида.

Аввал ушбу вазифалар "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан бажарилган.

Шунингдек, 2019 йил охирига қадар компанияга илмий-тадқиқот ва геофизик ишларни амалга ошириш учун мавжуд лойиҳалар, шунингдек, барча истиқболли ҳудудлар, инвестиция блоклари ва углеводород хомашёси конлари бўйича барча мавжуд фонд ва бошқа материаллар ҳақида маълумот бериш топширилди.

Бундан ташқари, 2020 йилдан бошлаб Давлат Геология қўмитаси нефт ва газ учун минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш бўйича йиллик давлат дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

"Ўзбекнефтгаз" учун мавжуд лойиҳалар доирасида илгари бошланган параметрик ва қидирув қудуқларини бурғулашни якунлаш шарти билан лицензия олинмасдан углеводород хомашёси бўйича геология-қидирув ишларини олиб бориш давом этмоқда.

Сурат манбаи: sof.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: