Шавкат Мирзиёев “Ўзбектуризм” Миллий компаниясини тугатиш ҳақида фармон чиқарди

Дата: 16:26, 07-12-2016.

Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, “Ўзбектуризм” Миллий компаниясини тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекстон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Янги қўмита туризм соҳасида лицензия бериш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш, рухсатномалар бериш кабилар билан шуғулланади”, - деб таъкидланади хужжат матнида.

Бундан ташқари, янги таркибнинг вазифаларига туристик хизматларни қонунчиликда белгиланган талаб ва стандартларга мувофиқлиги устидан назорат қилиш ҳам киради.

 Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат ҳокимияти ва маҳаллий бошқарув органлари, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. 

 Шунингек, хужжатда янги қўмитанинг фаолияти, энг аввало, назорат-бошқариш вазифаларни бажаришга эмас, балки туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллигини рағбатлантириш, туризмнинг ривожланишидаги барча тўсиқ ва ғовларга барҳам бериш ва туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантиришга қаратилади.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: