Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида замонавий нефтни қайта ишлаш мажмуасининг тамал тошини қўйди

Дата: 16:35, 27-04-2017.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Замонавий, инновацион технологиялар воситасида энергетика соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларга мувофиқ, давлат раҳбари томонидан Жиззах вилоятида замонавий нефтни қайта ишлаш комплекси барпо этилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Янги лойиҳа йилига 5 млн тонна нефть хомашёсини қайта ишлаш имконини беради”, - дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.

Шавкат Мирзиёев тамалтоши қўйилишида қатнашган нефтни қайта ишлаш мажмуаси етакчи хорижий ширкатлар ва мутахассислар иштирокида лойиҳалштирилган.

“У нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё минтақасидаги ноёб саноат объектларидан бири бўлади”, - деб таъкидланади хабарда.

Бошланғич ҳисоб-китобларга кўра, мажмуа йилига 3,7 млн тоннадан зиёд мотор мойи, 700 минг тоннадан ортиқ авиация керосини ва 300 минг тонна ёндош нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: