Шавкат Мирзиёев жорий йил мартида Қозоғистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда
Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг мартида Қозоғистонга давлат ташрифи билан боришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) иккитомонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 16-йиғилиши материалларига асосланган ҳолда.
“Президент ташрифининг аниқ санаси ҳали белгиланмаган. Бу март ойида амалга ошиши керак, аммо якуний сана ҳали аниқ эмас ва ўзгариши мумкин”, - деб таъкидлади Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо вазирлиги вакили.
2016 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажми $2 млрддан ошди. Ўзбекистонда қозоқ капитали иштирокидаги 229 корхона фаолият кўрсатмоқда, бундан 192таси ҚК ва 37таси 100 фоизлик хорижий капитал асосида ташкил қилинган.