Шавкат Муллажонов тошкентнинг “Локомотив”ига ўтди

Дата: 16:30, 09-07-2014.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Шавкат Муллажонов ўз карьерасини пойтахтнинг “Локомотив” футбол клубида давом эттиради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).
“Ўзбекистон Чемпионатини “Олмалиқ” сафида бошлаган футболчи билан шартнома душанба куни имзоланган. Шунингдек, мавсумни пешқадам сифатида якунлаган «Локомотив» клуби мавсум бошида ҳимоячи Артем Филипосян, ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев ва ҳужумчи Алишер Шоғуломовларни ўз сафига қўшиб олди. Бундан сал илгари «Локомотив» Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих билан шартнома имзолади”, - деб таъкидлашди “Локомотив” ФК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: