Шавкат Тўлаганов Ижтимоий-иқтисодий сиёсат бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Дата: 16:25, 08-08-2017.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – 7 августда, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шавкат Тўлагановни Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Унга эркин иқтисодий ва кичик саноат ҳудудлар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юкланди”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Бундан олдин Тўлаганов Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирининг иқтисодиётни модернизация қилиш ва инвестиция дастурлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган (2005-2008 й.) эди.

Шунингдек, у 1993-2005 йилларда “Ўзавтосаноат”да турли лавозимларда ишлаган, хусусан, бошқарув раиси ўринбосари бўлган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: