Ўшда Қирғизистон ва Ўзбекистон бош вазирлари ўринбосарлари чегара масалаларини муҳокама қилдилар

Дата: 16:11, 16-01-2017.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Ўшда Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков ва Ўзбекистон бош вазирлари ўринбосари Адҳам Икромов билан учрашди, деб хабар беради душанба куни Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

“Учрашувда қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади ҚР ҳукумати матбуот хизмати хабарида.

Ж.Разаков иккитомонлама ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни ривожлантириш зарурлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, у чегаранинг қолган участкалари бўйича ҳам тезда келишиб олиш ва ушбу ишларни муваффақиятли якунлаш лозимлигини ҳам таъкидлади.

Учрашув Қирғиз Республикаси президенти Алмазбек Атамбоевнинг 2016 йил декабрда Ўзбекистонга қилган ташрифидаги келишувларга мувофиқ ўтказилди.

Музокаралар 17 январда ҳам давом этади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: