Ўшда Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара қўшинлари раҳбарлари чегарадаги вазиятни муҳокама қиладилар

Дата: 14:16, 11-12-2014.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – Ўшда Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара қўшинлари раҳбарлари чегарадаги вазиятни муҳокама қиладилар, дея хабар беради пайшанба куни Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

“2014 йилнинг 12 декабрида Ўшда Қирғизистон ва Ўзбекистон Чегара қўшинлари Бош штаблари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади. Икки давлат чегара делегациялари қирғиз-ўзбек давлат чегарасидаги вазиятни муҳокама қиладилар, 2014 йилда чегара вакиллари девонлари фаолиятига якун ясайдилар ва 2015 йилги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб оладилар”, – деб маълумот берди Қирғиз Республикаси Давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан ишлаш бўлими.

Шунингдек, учрашув кун тартибидан Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида низоли вазиятларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик ҳамда низоли ҳолатлар юзага келганда бундай вазиятларни ҳал қилиш йўллари масалалари ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилда қирғиз-ўзбек чегарасида 5 низоли ҳолат юзага келди. Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлатлараро чегаранинг умумий узунлиги 1378 кмга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: